Ушбу мақолада жорий йилнинг 25-30 август кунлари Афинада «Кутубхоналар: ўзгаришлар йўлидаги мулоқотлар майдони» шиори остида бўлиб ўтган Умумжаҳон кутубхоналар Конгресининг 85-йиғилишида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сўз боради. Бу йилги Конгресда Греция пойтахтига 130 дан зиёд мамлакатлардан 3300 дан ортиқ мутахассислар ташриф буюрган бўлиб, кун тартибидаги тадбирлар давомида 250 га яқин очиқ учрашувлар, 20 тадан ортиқ сунъий йўлдош орқали боғланишлар асосидаги ҳамда 30 дан ортиқ учрашувларда кўтарилган масалалар ва 500 дан ортиқ марузачилар томонидан илгари сурилган мавзулар доирасидаги нутқлар ва 200 га яқин тақдимотлар юзасидан таҳлилий маълумотлар бўлиб ўтган. Шунингдек, мақолада Конгресда 2019-2024 йилларга мўлжалланган ИФЛАнинг 4 та асосий йўналишини қамраб олган янги стратегияси ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлишингиз мумкин